Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Китоб туманида 104 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

Китоб туманида 104 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

23 июн 2022
788
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилда Китоб туманининг мавжуд 95 та умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфини 3564 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар бисёр. Буни, жумладан, битирувчиларнинг 84 нафари аъло ўқиши ва намунали хулқи учун олтин медаль, 20 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин. 
Шу муносабат билан Китоб тумани ҳокимлигида медаллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Унда туман ҳокими Уктам Пардаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, озод ва обод юртнинг эртанги куни эгалари сифатида қанот ёзиб, келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга нуфузли олий ўқув юртлари талабаларига айланишларида омад ва муваффақият тиладилар.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: