Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?

14 апр 2022
4 686
МАҲАЛЛИЙ
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тешаев Бобур Қодирович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.    
Б.Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.


Эслатиб ўтамиз, аввал ССБ бошлиғи лавозимида Равшан Тулаков фаолият кўрсатган. У ҳозирда ишдан бўшатилганми ёки бошқа ишга ўтганми, бу ҳақида хабар берилмади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: