» » Мактаблар рейтингида Қашқадарё яна сўнгги ўринларда

Мактаблар рейтингида Қашқадарё яна сўнгги ўринларда

04 окт 2022
1 327
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилди.

Хабарга кўра, вилоятлар кесимида Қашқадарё вилояти 20,62 фоиз билан 13-ўринда. Ўтган йили вилоят 14-ўринни қайд этган. Туман ва шаҳарлар кесимида Қамаши тумани 18,82 фоиз кўрсаткич билан энг охирги 206-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, рейтингда ихтисослаштирилган мактаблар натижалари эълон қилинган. Унда Деҳқонобод тумани 69 -ИДУМ 17,82 фоиз кўрсаткич билан 548-ўриндан жой олган. 
Умумтаълим мактаблари ўртасида эса Чироқчи туманининг 2 та мактаби 209 ва 178-сонли мактаблари рейтингнинг қўйи поғонасидан, аниқроғи 9390 ва 9398 ўринни эгаллаган. Рейтингда Деҳқонобод туманидаги яна учта мактаблар қуйи поғонадан жой олган. Булар: 99,98,100-мактаблар. Бу мактаблар 9395, 9396, 9397-ўринларни эгаллади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: