Яна жудолик: Ғузордаги мактабда 35 йил фаолият юритган директор вафот этди

2036

Ғузор тумани 18-умумий ўрта таълим мактаби директори Қараев Улаш Холбаевич бугун, 24 сентябрь куни оғир ҳасталикга чалиниш оқибатида 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, У.Қараев 1985 йилдан буён 18-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаб келган.

2004 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
Бир неча йиллар давомида Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here