Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг «қилиғи» ўрганилмоқда

799

Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда  Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновга тегишли экани айтилган аудио кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда бошлиқ суриштирувга келган журналист билан ҳеч ким гаплашмаслиги, информация бермаслигини, уларни биноларга киритмаслик ва журналистни тамагирлик ҳолатида қўлга туширишга ҳаракат қилишни буюради.
Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги аҳоли, айниқса, ёшлар масалаларига ҳеч қачон бефарқ эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга адолат нуқтаи назаридангина муносабат билдириш муддатлари кечикиши мумкин. Ҳуқуқий баҳо эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан берилади.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг муомала маданияти ҳам ҳеч бир раҳбарлик этикасига тўғри келмайди. Вилоят ҳокими ва ҳокимлик масъуллари ҳар доим ҳақиқат томонда бўлишга ҳаракат қилиб келган.

Сизларга шуни маълум қиламиз-ки, ушбу ҳолат бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here