«Талимаржон ИЭС»ининг битта энергоблоги авария ҳолатида ўчди

253

6 декабрь куни соат 20:32да “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли авария ҳолатда ўчди. Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Бунинг натижасида Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аварияга қарши автоматика тизими орқали истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Техник ҳолат туфайли юз берган носозликдан сўнг дарҳол энергетика тизимидаги мавжуд захира қувватларини ишга солиш эвазига электр таъминотидан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш чоралари кўрилди.

Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган хабарларга кўра, айни пайтда “Талимаржон ИЭС” энергоблокининг авария ҳолатида ўчиш сабаблари аниқланиб, ишга тушириш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here