08.04.2020 - 07:23
Bosh sahifa Mahalliy Зойир Мирзаев «Йил фермери»га Spark совға қилди

Зойир Мирзаев «Йил фермери»га Spark совға қилди

494

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда пахта ҳосилдорлигида юқори натижага эришган фермерга Spark автомобили совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, 29 декабрь, якшанба куни вилоятда фаолият юритувчи фермерлар учун Янги йил дастурхони ташкил этилиб, самимий суҳбат қурилган.

Тадбирда шунингдек, вилоятда фаолият юритувчи фермерлар орасида юқори ҳосилдорликка эришган 26 нафар фермерга қарийб ярим миллиард сўм пул мукофоти ҳам топширилган.

Айтилишича, Spark автомобили Қарши туманида пахта ҳосили бўйича энг юқори ҳосилдорликка эришган «Очилой Зоҳирова» фермер хўжалигига берилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here