Муборакда 3 киши тириклай ёниб кетди

1834
2020 йилнинг 4 апрель куни соат 00:50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш., “Spark” русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Натижада “Spark” автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., лар ҳодиса жойда вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, карантин вақтида автотранспорт воситаларини тегишли рухсатсиз ва бемақсад бошқармаслигингизни сўраймиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here