Қарши туманида бировнинг "Ласетти"сини ўғирлаб қочган шахс ЙТҲга учради
Маълум бўлишича, яқинда Миришкор туманида яшовчи фуқаро янги "Ласетти" русумли автомашина сотиб олиб, Қарши туманидаги Равот маҳалласида жойлашган "Осуда" чойхонасига танишлари билан боради.
Чойхонада улфатлар спиртли ичимлик истеъмол қилгач, машина калити қаровсиз қолади. Шундан кейин чойхонада бўлган, муқаддам судланган шахс автомашина калитини стол устидан олиб чиқиб, номаълум томонга ҳайдаб кетган.
Чойхонадан автомашинани ҳайдаб чиққан шахс йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.