Шаҳрисабзда ичида 10 дан ортиқ йўловчиси бор автобус ағдарилиб кетди
Бугун соат 09:45 ларда Шаҳрисабз-Мираки йўлининг 1-километрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши натижасида юзага келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси мазкур воқеа бўйича қуйидагиларни қўшимча қилади.
Давлат рақами 70 N 201 FA бўлган, “Исузу” русумли автобус юридик жиҳатдан “Кеш-тур транс” МЧЖга қарашли бўлиб, Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиган. Ушбу транспорт воситасининг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси мавжуд.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Косонда "Спарк" бетон тўсиққа урилди
Ҳайдовчи ва йўловчи вафот этган.