Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёлик талаба ўқишини "перевод" қиламан деб 37 млн сўмидан айрилди

Қашқадарёлик талаба ўқишини "перевод" қиламан деб 37 млн сўмидан айрилди

04 янв 2023
1 826
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган Р.Х. ариза билан мурожаат қилди.

У мурожаатида телеграм мессенжерида ўзини «Нодирбек» деб таништирган шахс Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри «Мухтор Авезов» номидаги университетдан  ўқишини Ўзбекистон Республикасига кўчириб бериши мумкинлиги, бунинг эвазига эса 37 млн сўм пулни кўрсатилган банк картасига ўтказиши лозимлигини тушунтирганини маълум қилади.  Шундан сўнг талаб қилинган пуллар ўтказилиши билан телеграм аккаунти учириб ташланганлигини билдириб, ушбу пулларни қайтариб олишда ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: