Қарши шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Қарши шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Қаюмов Сарвар Шукруллаевич тайинланди.
Сарвар Қаюмов 1980 йил Китоб туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. Ҳозиргача Қашқадарё вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида аввал Камолиддин Султанов фаолият кўрсатганди. У яқинда вазифасидан озод қилинди.
Ўхшаш янгиликлар:
Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Лутфиддин Абдуллаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди
Аввал ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида Олмурод Тиловов фаолият кўрсатган
Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.