Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » "Жамоа билан аҳилликда иш олиб бормоқдамиз"

"Жамоа билан аҳилликда иш олиб бормоқдамиз"

05 окт 2022
625
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида “Бизнинг мақсадимиз – Янги Ўзбекистоннинг мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб шаклланиши зарур” дея таъкидлаб ўтган эди. Қарши шаҳридаги 41-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам замон талабларига мос таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.

-Президентимиз табриги бизга янада куч берди, -дейди ташкилот директори Фазилат Тоштемирова. -Албатта, фаолиятимиз давомида жамоа билан аҳилликда иш олиб бормоқдамиз ва бу ютуқларга замин яратмоқда.
Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунларда 5 та гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Инглиз ва рус тили тўгараклари мавжуд.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: