Бош саҳифа » СПОРТ » Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Насаф" ва "Сўғдиёна" баҳсида ҳакам хатога йўл қўйганини маълум қилди

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Насаф" ва "Сўғдиёна" баҳсида ҳакам хатога йўл қўйганини маълум қилди

10 окт 2022
3 478
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувининг 81-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Сўғдиёна"нинг 19-рақамли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов тўп учун курашда "Насаф" дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашувда майдонга йиқилиб тушган. Бош ҳакам дастлаб ўйин қоидаси бузилмаганлигини қайд этган. Бироқ, вазиятни VAR орқали кўргач, пенальти белгилаган.

"Ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламасдан, ўйинни давом эттириши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз", — дейилади баёнотда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: