15 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон Қозоғистон билан баҳслашди ва ғалабага эришди
ФИФА кунлари доирасида Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон Қозоғистонлик футболчиларни меҳмон қилди
Сречко Катанес терма жамоамизнинг дастлабки асосий таркибида уч нафар "Насаф" ҳимоячисини туширди. Булар Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов ва Дилшод Саитовлар. Ойбек Бозоров ва Жалолиддин Машарипов соғлигидаги муаммолар сабабли қайдномага киритилмади. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан ҳамюртларимиз ҳисобни очишга эришишди. 12-дақиқада Ҳожимат Эркинов ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Голдан сўнг вакилларимиз бироз ҳимоявий ўйин кўрсатишди. Натижада қўшниларимизда ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ, вазиятлардан фойдалана олишмади. Аксинча, бўлим якунига яқин, 45-дақиқада Отабек Шукуровнинг пасидан сўнг, Элдор Шомуродов бир қанча ҳимоячиларни осонлик билан ортда қолдириб ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
Иккинчи бўлим ҳам гарчи ўйин ўртоқлик мақомида бўлсада ўта қизғин кечди. Жамоамиз бўлим мобайнида бир қанча ўзгаришлар амалга оширди. Жумладан, Дилшод Саидов ўрнига яна бир "Насаф" футбочиси Шерзод Насруллаев тушди. Юртдошларимизда бу бўлим давомида ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Аммо гол киритиш иккала жамоага ҳам насиб қилмади. Шу тариқа, ўйин 2:0 ҳисобидаги Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон ўз тарихида Қозоғистон билан 6 марта тўқнаш келган ва бугунги ғалабани ҳисобга олсак, 3 бор ғалаба қозониб, 1 маротаба ютқазган. 3 та баҳс эса дуранг натижа билан якунланган.
Шерзод Туракулов.

Ўхшаш янгиликлар:
"Насаф" Қатар чемпиони дарвозасига 3 та гол уриб, ғалаба қозонди
Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 3:1.