Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Туҳмат қилганлиги учун 11574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

Туҳмат қилганлиги учун 11574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

28 фев 2023
1 361
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Адлия вазирлиги маълум қилишича, туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11 574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

ОАВ ва интернет тармоғи орқали ҳақорат қилиш билан жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16,  2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахслар суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: