Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 15 ва 16 март кунлари G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши мумкин

15 ва 16 март кунлари G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши мумкин

15 мар 2023
1 832
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Uzb_meteo Telegram-канали хабар беришича, бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Telegram-канал асосчиси магнит бўронлари кузатилган пайтда нималар қилиш, қандай овқатларни истеъмол қилиш кераклиги ҳақида ёзиб қолдирди.

"Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтигача кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди."- деб ёзади Э.Абдулаҳатов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: