Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Сўнгги 5 йилда Қашқадарёдан бир киши умрбод озодликдан маҳрум қилинган
Сўнгги 5 йилда Қашқадарёдан бир киши умрбод озодликдан маҳрум қилинган
15 июл 2023
4 433
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ўзбекистон Олий суди республика бўйлаб Жиноят ишлари бўйича судларнинг 2018-2022 йиллар ҳамда 2023 йил биринчи чораги фаолиятига доир айрим кўрсаткичларни очиқлаган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Таҳририятга маълум қилишларича, 2018 йил бошидан 2023 йил март ойига қадар жами 11 кишига Ўзбекистон Жиноят кодексидаги энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Ҳудудлар миқёсида 5 нафар Тошкент вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятларидан 2 нафардан, шунингдек Қашқадарё ва Фарғонавилоятларидан 1 нафардан шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинган.