Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси вилоят бошқармасига раҳбар тайинланди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси вилоят бошқармасига раҳбар тайинланди
20 авг 2024
2 060
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Адлия кичик маслаҳатчиси Тилаков Навруз Махмудович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Навруз Тилаков 1986 йил Қарши туманида туғилган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у соҳа бўйича турли лавозимларда, хусусан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи ўринбосари, Департаментнинг Қашқадарё вилояти Касби тумани бўлими бошлиғи ва шу каби бир қанча раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.