Шаҳрисабзда давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида жами 11 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
• Ўзйўлкўприк кластерининг Жиззах филиали давлат муассасасининг 2,9 млрд сўмлик;
• Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 885,9 млн сўмлик;
• Наманган давлат ўрмон хўжалигининг 605 млн сўмлик;
• Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 551,9 млн сўмлик;
• Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қурилиш таъмирлаш гуруҳи” ДУКнинг 520 млн сўмлик;
• Термиз тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг 500 млн сўмлик;
• Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг 407 млн сўмлик;
• Қумқўрғон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 275,5 млн сўмлик;
• Сариосиё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 200 млн сўмлик;
•Республика Ўлат карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази Қашқадарё филиалининг 190 млн сўмлик;
•Андижон илмий-тажриба станцияси давлат муассасасининг 169,1 млн сўмлик;
•Нарпай тумани ободонлаштириш бошқармасининг 82 млн сўмлик;
•Олтинсой тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 76,5 млн сўмлик давлат харидларида.
Ўхшаш янгиликлар:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда
Бу сафар 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурлари ўзлаштирилган.
Қашқадарёдаги таълим даргоҳларида 1,6 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди
16,1 млрд сўмлик молиявий қонун бузилиш ҳолатлари фош бўлди.