Муротжон Азимов томонидан ўтказилган сайёр қабулдан сўнг Тахамда нималар ўзгарди?
Ўзбекистон мустақилликка эришганига 33 йил тўлди. Шу муддат ичида, хусусан сўнгги саккиз йилда мамлакатимизда асрларга татигулик ўзгаришлар рўй берди.
“Биз халқимиз олдида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёти сифатини яхшилашга бурчлимиз”, деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.
“Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш йўлидаги асосий тамойил инсон қадрини улуғлаш, дея эътироф этилгани бежизга эмас. Унда аҳоли яшаш жойларини обод масканга айлантириш, уларга муносиб шароит яратиш, ҳудудларнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш борасида вилоятимизда ҳам мисли кўринмас ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ғузор тумани марказидан 90 километр узоқликдаги 1192 нафар аҳоли истиқомат қилаётган “Қоракўл” маҳалласи Тахам қишлоғи бугун шундай ўзгаришларга юз тутмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилояти ҳокими 2024-йил 20-июль куни Тахам қишлоғида сайёр қабул ўтказиб, уларнинг дарду ташвишлари, мурожаат ва таклифларини тинглаб, чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда масъулларга вазифалар белгиланди.
Ўтган қисқа муддат ичида қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Тахам қишлоғида мобил алоқа хизматини яхшилаш мақсадида “Uzmobile” миллий операторининг “Алоқа базаси” (антена) ўрнатилди. Шу билан бирга интернет хизмати ҳам яхшиланди.
Шунингдек, қишлоқ аҳолиси учун электр таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан 1 дона электр трансформатор ўрнатилди.
Қолаверса, 3,5 км тупроқ йўл шағаллаштирилди, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 та 30 тонналик ҳовуз таъмирланди ҳамда 5 та хонадонда 5 тонналик ҳовуз қурилди.
- Таҳам, Жонқора ва Кенгсой қишлоқлар аҳолиси учун янги маҳалла биноси қурилди.
-Тахам, Жонқора, Кенгсой қишлоқлар аҳолиси учун 1 та тез тиббий ёрдам машинаси олиб келинди.
-Тахам қишлоғидаги 35-мактабнинг ташқи фасад қисми таъмирланди.
-Тахам қишлоғидаги 4 та яроқсиз ҳолатдаги эски бинолар бузиб олиниб, атроф ободонлаштирилди.
-Тахам қишлоғида яшовчи 6 та эҳтиёжманд оилаларнинг турар-жойини том қисми шиферланди.
-Тахам қишлоғидаги 35-мактабнинг 1 та хонаси таъмирланиб, жиҳозланди. “Ибрат фарзандлари” ўқув маркази ташкил қилинди.
-Тахам, Жонқора ва Кенгсой қишлоқларидаги мактаблар кутубхонаси учун 1000 дона китоблар олиб келинди.
-Тахам, Жонқора, Кенгсой қишлоқларида яшовчи 100 нафар кам таъминланган оила фарзандларига мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминланди.
-15 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ҳомийлар кўмагида ўтказилди.
Ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш борасида ҳам сезиларли ишлар олиб борилди.
Жумладан,
1. Тахам қишлоғидаги 35-мактабнинг 2 та бўш турган хонаси таъмирланиб, тикувчилик цехи ташкил қилинди. Натижада, 20 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
2. Тахам қишлоғида 3 та махсус контейнер олиб келиб ўрнатилди. Шунда, сартарошхона, савдо дўкони ва жун титиш цехи ташкил қилинди. Натижада, 6 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
3. Тахам ва Кенгсой қишлоқларидаги аҳоли хонадонларининг 15 тасида жун йигирув ускуналари (урчиқ) ва 9 тасида гилам тўқиш ускунаси олиб келиниб, ишга туширилди. Натижада, 24 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
4. “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинига 980 млн сўм лимит ажратилди.
5. Чорвачилик йўналиши бўйича 28 нафар фуқароларга 461 млн сўм кредит ҳисобида нақд пул берилди. Натижада, 28 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
6. Ташкилот, корхоналарга 11 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.
7. Норасмий банд бўлган 47 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш орқали расмий рўйхатдан ўтказилди.
8. “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини бўйича жами 136 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди. Шундан, 106 нафари Тахам, Жонқора, Кенгсой қишлоқларида яшовчи фуқаролар ҳисобланади.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов “Тахам” қишлоғида бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди ва фуқаролар билан суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президентнинг Кўкдала туманига ташрифи — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига келди.