Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Она ўз фарзандига қонуний жазо беришларини сўраб, судга мурожаат қилди

Она ўз фарзандига қонуний жазо беришларини сўраб, судга мурожаат қилди

09 ноя 2024
410
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди буйруғи билан фуқаро А.Н.дан онаси М.Р. нинг моддий таъминоти учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30%и миқдорида алимент ундириш белгиланган. Аммо қарздор А.Н. 8 ой мобайнида онаси учун алимент тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлик 2 млн. 835 минг сўмга етган. Шу сабабли, М.Р. Бюронинг туман бўлими бошлиғига фарзандига нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб мурожаат қилган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинди. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/5 моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган А.Н. ҳақиқатдан ҳам алимент пулларини тўламасдан келганлигини тан олди ва суд залида қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Шу сабабли, А.Н.га нисбатан юритилган мазкур маъмурий иш иш юритувдан тугатилди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: