Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Бугун экилади, эртага кесилади” – Қаршида 30 га яқин дарахтлар кесиб ташланди

“Бугун экилади, эртага кесилади” – Қаршида 30 га яқин дарахтлар кесиб ташланди

03 апр 2023
2 794
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар "Табассум" МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси маълумот берди.

Текширув давомида "Табассум" МФЙ ҳудудида 30 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтлар ноқонуний кесиб ташланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича табиатга, ўсимлик дунёсига 151 млн 650 минг сўм зарар етказилгани аниқланган ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: