Қашқадарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 4 нафар ходимида коронавирус аниқланди

1589
8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди. Шу боисдан 9-10 июль кунлари марказ тўлиқ дизенфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган. Бу ҳақда «Nasafnews»га Қашқадарё вилоят СЭОМ ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Эсонов маълумот берди.
Хабарга кўра, марказнинг 500 га яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дизенфекция ишларига жалб қилинган. Бу жараёнда онгли равишда иштирок этиб, хавфли вирусни юқтириб олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here