Қашқадарёда боғча мудирасидан 400 АҚШ доллар талаб қилган шахс ушланди

1215

Жорий йилнинг 17 июль куни Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ИИБга тушган хабарга кўра тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Т.Г. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Миришкор тумани бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, туман Мактабгача таълим бўлими қурилиш бўйича мутахассиси П.Р. у раҳбарлик қилаётган мактабгача таълим ташкилотини жорий йилда таъмирлашга киритиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирди.

Ҳолат юзасидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда мутахассис П.Р. мудира Г.Т.дан хизмат хонасида 2 миллион сўм пулни олган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан П.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here