Қашқадарёда катта кўпкари бошланиш арафасида

1014

Бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги ва қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб, Касби туманидаги Майманоқ тоғи этагида катта кўпкари бўлади. Бу ҳақда Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати «Nasafnews»га хабар берди.

Кўпкарида вилоятимиздан 500 нафардан зиёд чавандоз ва от спортига ишқибоз човоғонлар иштирок этиши кутилаяпти. Мусобақа ғолиблари учун 15 бош ҳўкиз, 3 бош туя, 3 бош от, 20 бош қўчқор ҳамда бошқа совринлар қўйилган.

Халқимизнинг қадимий ва миллий ўйини улоқ-кўпкари мусобақасида жавлон ураётган забардаст полвонларимизни юзлаб томошанинлар олқишлаб туришади. Албатта, улоқ-кўпкари ўйини ҳаққоний ташкил этилиб, томошабинларга байрамона кайфият ва завқ-шавқ улашишади.
Кўпкарига соат 11-00 да старт берилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here