Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчига куч ишлатиб биринчи қаватга судраб тушди. Бунга сабаб нима бўлди?

722

Ижтимоий тармоқларда  “Мактабда номаълум шахс ўқувчига куч ишлатди” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвирга вилоят Ички ишлар бошқармаси аниқлик киритди.

Маълум бўлишича,  Чироқчи тумани Чоштепа МФЙ Чоштепа кўчасида жойлашган туман ХТБга қарашли 2-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 23 ноябрь куни соат 11:15лар атрофида ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчиси А.Қ мактаб ҳовлисида ҳамда мактаб биноси ички томонида, пиротехника воситасидан фойдаланиб, мактабда бўлган ўқувчиларни қўрқув ва ваҳимага тушишига сабабчи бўлган.

Шундан сўнг 6-синф раҳбари Р.А ўқувчи А.Қ билан тушунтириш ишлари олиб бориш учун ўқитувчилар хонасига боришини сўраганида, ўқувчи А.Қ бундан бош тортган. Шунда мактабнинг ўқитувчиси Х.Ж ўқувчи А.Қни ўқитувчилар хонасига олиб бориш мақсадида, унга куч ишлатиб мактаб биносининг иккинчи қаватидан биринчи қаватга судраб тушган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Чироқчи тумани ИИБ профилактика инспектори томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here