Қашқадарё вилояти ҳокимлиги сўйилган қўйлар бўйича муносабат билдирди

4846

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев далани пайҳон қилган қўйларни сўйиб юбориб, халққа тарқатиш бўйича буйруқ бергани билан боғлиқ хабарни эълон қилган эдик.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эса ўзини вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов деб таништирган шахс ушбу ишни амалга оширгани, унга топшириқни вилоят ҳокими берганини айтган. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолатга ҳокимнинг алоқаси йўқ. Ҳозирда видеода гапирган Акром Арипов қидирилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here