Бола тарбиясига эътибор шуми? Кроватлари яроқсиз, деворлари заҳлаган, иссиқлик тизими бузуқ Яккабоғдаги боғча ҳақида (Фото)

630
«Nasafnews»нинг жамоатчи мухбири Камил Фахрутдинов Яккабоғ туманидаги депутатлар билан бирга мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига назар ташлади.
Ўрганиш ишлари давомида тумандаги 16-мактабгача таълим ташкилоти умуман талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
Мухбирга кўра, мазкур боғчанинг 7 гуруҳда 200 нафар тарбияланувчиси бор. Аммо хоналар зич, эски жиҳозлар билан фаолият олиб борилмоқда.
Энг ёмони иситиш тизими билан боғлиқ муаммо мана бир неча йилдирки муассаса ходимларини қийнаб келади.
Болаларга ажратилган кроватлар замон талабларига жавоб бермайди. Бундан ташқари кроватларнинг кўп қисми яроқсиз ҳолга келган.
Боғчанинг айрим қисмларида қурилиш қилиниб, охирига етказилмаган. Санитария-гигиеник талабларга риоя этилмаган.

Кўнгилни ҳира қилувчи бу ҳолатларга изоҳ сўраб боғча мудираси Нурия Қаюмовага  юзланганимизда у ҳали раҳбарлик лавозимига янги келганини айтди. Аммо нега бу каби эътиборсизликка йўл қўйганига изоҳ бермади.
Маълумот ўрнида мазкур мактабгача таълим ташкилоти  Яккабоғ туманининг Истиқлол маҳалласида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда боғчада деярли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here