Қашқадарёда карантинга олинганлар қаерда сақланмоқда?

2461
Айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлик ҳолати қайд этилмади. Карантинда дегани бемор дегани эмас, деб ахборот берди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
«Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари фавқулодда иш режимида фаолият олиб боришмоқда. Инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда воҳамиздаги 4 та санаторийда вақтинчалик карантинга олинган фуқаролар сақланмоқда.
Уларнинг саломатликлари ­- қатъий назоратда. Овқатланиш, ювиниш ва бошқа бир қатор масалаларда етарли шароитлар яратилган.
Афсуски, аҳоли орасида яқинда хориждан қайтгани, бемор билан мулоқотда бўлгани ва бошқа сабаблар билан карантинга олинган фуқаролар хусусида “инфекция юқтириб олибди” сингари асоссиз миш-мишлар ҳам тарқалмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “карантинда сақланмоқда” дегани бу “бемор” дегани эмас. Шу боис фуқаролардан асоссиз хабарларга ишонмасликни, ваҳимага берилмасликни, жорий этилган чекловлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилишларини сўраймиз»,-  дейилади хабарда.

1 izoh

  1. Хаа шунака динг кашкадарёда касал булмаса яхши шу юкумли касалхоналарни бир ахоли яшаш жойидан узокрокда кучиришса булмайдими мен яккабог туман юкумли касалхонасини назарга тутиябман махаллани марказига фаолият юритиябди махалла дайди ит мушиклари касалхона ахлатларини титиб яна уз уйига кетади бунака холатда касаллик таркамасликка ким кафолат беради

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here