Шаҳрисабз ва косонлик тадбиркорлар аҳолига бепул ун тарқатмоқда

494
Бугун Шаҳрисабз туманида туғилиб, шу ўлкада ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор Зокир Ниёзов ва Косонлик «SofGazOil» қўшма корхонаси раҳбари Бахтиёр Шодмонқулов катта хайрли ишга қўл урди.
Маълум бўлишича, Бахтиёр Шодмонқулов ўзи туғилиб ўсган Косон туманидаги «Пўлати» шаҳарчасида истиқомат қилаётган кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларга бепул 200 қоп ун ва 5 минг дона тиббий ниқоб тарқатди.
Зокир Ниёзов эса ўзи яшайдиган “Хўжахуросон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларида бўлиб, уларга ўзининг беғараз ёрдамини кўрсатди.
Ушбу саховат тадбирида тадбиркор ҳудуддаги 30 та хонадонга ташриф буюриб, уларга жами ҳисобда 1 тонна, 500 кг ун ва 60 кг ёғ маҳсулотларини улашди.

– Коронавирус касаллиги тарқалиши билан айрим тадбиркорлар томонидан уннинг нархи оширилганини гувоҳи бўлдик, – дейди «SofGazOil» қўшма корхонасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили Ҳусниддин Шоймардонов.
– Шундан келиб чиқиб бу синовли кунларда савоб иш қилишга, кам таъминланган фуқароларимизга ёрдам беришга ҳаракат қилдик.
Бахтиёр Шодмонқуловни пўлатиликлар яхши танийди. Ўз ғоялари ва ташаббускорлиги туфайли тадбиркор айнан шу шаҳарчадан 400 нафардан ортиқ кишини мунтазам иш билан таъминлаган. Ҳозирда яна 600 кишига доимий иш ўрни яратиш учун Туркия билан ҳамкорликда янги қўшма корхона қурилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here