Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида 6 нафар фуқарога иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган кредитни талон-торож қилган раҳбар фош бўлди

Қарши туманида 6 нафар фуқарога иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган кредитни талон-торож қилган раҳбар фош бўлди

14 июл 2022
1 585
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича,  «А.Х.» МЧЖ раҳбари таъминотчи корхона сифатида 6 нафар фуқарога “Иссиқхона ташкил этиш” ва “Асаларичиликни ривожлантириш” учун ажратилган 170,4 млн сўм имтиёзли кредитни бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: