Қашқадарёлик ишчиларни ҳақорат қилган ҳиндистонлик "Раҳул" устидан жиноят иши очилди
Қашқадарё вилоятида жойлашган “Индорама агро" МЧЖ вилоят ИИБга мурожаат қилиб, телеграм мессенжиридаги гуруҳда "Раҳул" номли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи ходимларини ҳақорат қилганини билдирган. Ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида телеграм мессенжерида хақоратли сўзларни ишлатган шахс Хиндистон давлатида туғилган ҳозирда “Индорама агро" МЧЖда ишловчи ходими К.Р. эканлиги аниқланган. К.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 140-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.