Қайтадан таъмирланаётган масжид Кўҳна Шаҳрисабзнинг кўрки бўлади (Фоторепортаж)

362
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрининг марказида жойлашган «Хўжамурод Бахши» жоме масжидининг қурилиш-таъмирлаш ишлари 2018 йилда бошланган. Ҳомийлар жалб қилинган ҳолда ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган масжидда ибодат қилувчилар учун барча шароитлар яратилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Жомеъ масжидида бир вақтнинг ўзида 2 минг нафардан ортиқ мусулмоннинг тоат-ибодат амалларини бажаришига имконият яратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакилигининг «Nasafnews»га берган маълумотига кўра, қайтадан таъмирланаётган масжид Қашқадарё вилоятидаги энг катта масжидлардан бирига айланади. 250 сотих майдонни эгаллайдиган  масканда қурилиш ишлари жорий йилнинг август ойида якунига етказилади.

Дилшод Набиев тайёрлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here