Хитой технологияси асосида ишлаб чиқарилган мотокультиваторлар Ғузорга ҳам етиб борди (фото)

165
Ғузор туманига хориждан замонавий мотокультиваторлар олиб келинди. Бу сафарги мотокультиваторлар бошқаларидан фарқ қилади.

Ҳокимлик ахборот хизматининг «Nasafnews»га берган маълумотига кўра, Туман ҳокими ташаббуси билан дала ишларини осонлаштириш, боғ ток ораларига ишлов бериш ва аҳоли томорқаларига сабзавот ва полиз маҳсулотлар етиштиришда кўмаклашиш мақсадида 43 та Хитой технологияси асосида ишлаб чиқарилган турли хил мотокультиваторлар келтирилган.
Олиб келинган қишлоқ хўжалиги техникаларини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кўздан кечирган.

Мавзуга доир: Қарши туманига замонавий мотокультиваторлар олиб келинди (фото)

Касби туманига хориждан замонавий мини тракторлар ва мотокультиваторлар келтирилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here