Қарши туманида фалокат: 17 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди

1093

2020 йил 24 июнь куни соат 22:20 ларда Қарши тумани Қарши-Талликурон-Жейнов-Помуқ йўли 3 километрининг Янгиобод қишлоғи ҳудудидан ўтиб кетувчи йўлида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Nasafnews»га журналист Отабек Усмонов хабар берди.
Маълум бўлишича, асли Касби туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Қ. М. қарама-қарши томондан вилосипедда ҳаракатланиб келган, 2003 йилда туғилган Қарши тумани Тинчлик МФЙ Ниёзмудин қишлоғида яшаган Т.Бни тўсатдан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вилосипед ҳайдовчиси 17 ёшли йигит  Т.Б  вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Қарши туманида содир бўлган «авария» оқибатида 18 ёшли йигит қурбон бўлди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here