Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

496

Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Ш.Г. ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлди.

2016-2019 йиллар давомида 8,1 млн сўмни ўзи ва 3 нафар фуқаронинг яшаш хонадонига электр энергияси тўлови учун ўтказганлиги, шунингдек, бошқарма балансидаги объектлардан тушган 70,7 млн сўм нақд пулларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here