Кадастр тизимида «тозалашлар» давом этмоқда

1047

2020 йил июль ойида ҳам Қашқадарё вилояти «Ермулккадастр» давлат корхонасида қатор ходимлар ишдан бўшатилди.

Жумладан:

Вилоят«Ермулккадастр» ДК Китоб тумани филиали бино иншоотлар бўлими мутахассиси.

Вилоят«Ермулккадастр» ДК Косон тумани филиали бино иншоотлар бўлими бошлиғи

Вилоят «Ермулккадастр» ДК Китоб туман филиали бошлиғи

Вилоят «Ермулккадастр» ДК Чироқчи туман филиали «Топограф, ер тузувчи мутахассиси

Вилоят «Ермулккадастр» ДК Чироқчи туман филиали «Топограф, ер тузувчи» мутахассиси

Вилоят «Ермулккадастр» ДК Қарши туман филиали «Бино иншоотлар мутахассиси

Вилоят «Ермулккадастр» ДК Қарши туман филиали «Бино иншоотлар» мутахассиси ишдан бўшатилган.

Бу ходимлар фаолияти давомида қатор хато камчиликларга йўл қўйгани ва ўз ишига маъсулиятсизларча ёндашганлиги сабабли меҳнат шартномаси ўз аризасига кўра бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қашқадарё вилояти «Ермулккадастр» давлат корхонасида лавозимига лойиқ бўлмаган раҳбар ходимлар ҳам ишдан олинганди.

«Бундан кўзланган асосий мақсад тизимни масъулиятсиз, ишга бефарқ ва коррупцияга аралашиб қолаётган ходимлардан тозалаб, жамоада янги соғлом муҳит яратиш. Бу ишлар давомли бўлади. Жараёнлар тўхтаб қолмайди.», дейилади Қашқадарё вилояти «Ермулккадастр» давлат корхонаси ахборот хизматининг  «Nasafnews»га берган хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here