Қашқадарё вилояти ҳокимлиги туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар ходими «ҳайфсан» олганини маълум қилди

1192
Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар ходими «ҳайфсан» олган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида ҳокимлик тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликларнинг 32 нафар масъул ходимларига «ҳайфсан» берилди. Уларнинг ичида 2 нафар туман ҳокимлари ҳам бор.
Таҳлиларга кўра, январь ойидан буён ҳокимликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 145 та, Виртуал қабулхона орқали 731 та, сайёр қабул ва учрашувларда эса 6798 (2019 йилда 5776) та мурожаатлар келиб тушган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here