Китобда 4000 долларга марихуана сотганлар ушланди

241
14 сентябрь куни соат 15:30 ларда Шаҳрисабз ва Китоб туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “назоратли харид” тезкор тадбирида икки нафар оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилган. 

Китоб туманида яшовчи фуқаролар оғирлиги 1036 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини туманнинг “Денов” маҳалласида 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here