Яна бир йўқотиш: Зойир Мирзаевнинг собиқ ўринбосари вафот этди

3754

2 йил давомида Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Азизов Сирожиддин Олмасович бугун, 23 сентябр куни 45 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда «Nasafnews»га депутат Иномжон Жўраев хабар берди.

Марҳум вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидан жорий йилнинг 5 август куни бўшатилганди ва Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати мазкур хабарни тасдиқлади.

Марҳумнинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

«Nasafnews» марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

1 izoh

  1. Сирож Азизов оддий, камтарин, билимли инсон эди. Жойлари жаннатдан бўлсин! Яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here