Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

728

Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизов Сирожиддин Олмасович 23 сентябрь куни 45 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати марҳумни коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, С.Азизов вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ҳам фолият кўрсатган. Жорий йил 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган бир пайтда воҳалик қурувчи-усталар билан Бухоро томон ёрдамга шошилган эди. Шунингдек, «Сардоба» сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган ҳудудга ҳам ўз вақтида етиб бориб, қурилиш-таъмирлаш ишларига кўмаклашган эди, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here