Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори юқори лавозимга кўтарилди

911

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, вазирлик ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг директори лавозимига Фозилов Хуршид Ғайратович тайинланди.

У 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Шунингдек, Россия Федерациясининг А.Н. Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлик маркази клиник ординатура ҳамда аспирантурасида ўқиган. Юртимизга қайтгач, ихтисослиги бўйича фаолият юритган. Тайинловдан аввал эса 2017 йилдан буён Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори лавозимини эгаллаб келган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Хуршид Фозиловга аҳолига сифатли ва халқаро талаблар асосида ихтисослаштирилган, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, кардиологик касалликлар профилактикаси бўйича стратегия ишлаб чиқиш, уларга ташхис қўйиш ва олдини олишда самарали ёндашувлардан унумли фойдаланиш каби вазифалар юкланди. Шунингдек, кардиология соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни татбиқ этиш, ёш малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Бундан ташқари, ушбу тиббиёт муассасасида директор лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, академик Курбанов Равшанбек Давлетович марказ директорининг маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here