Қашқадарёлик пиллакорлар йиллик шартномани бажарди

192

Қашқадарё вилояти пиллакорлари бугунги кунгача қарийиб 2000 тонна «кумуш тола» тайёрлаб, шартнома мажбуриятини бажарди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

– Бу йил илк мавсумда вилоятда барча звенолар томонидан 35 минг 500 қути ипак қурти парваришланди, – дейди вилоят «Агропилла» МЧЖ раҳбари Ражабали Мейлиев. – Ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган воҳа пиллакорларининг бу муваффақиятига давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тармоқда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, фермерларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, харид нархлари оширилиб, маблағлар мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилгани, шунингдек, уй шароитида пилла етиштириш билан шуғулланадиган фуқаролар даромад солиғидан озод қилиниб, бир пилла мавсуми пиллачиларга пенсия тайинлашда йиллик иш стажи сифатида ҳисобланаётгани муҳим омил бўлди.

Ҳозирги кунда айрим ҳудудларда пилла ҳосилини қабул нуқталарига топшириш жадал давом этаётган бўлса, бир қатор туманларда кўзда тутилган режа аллақачон уддаланиб, энди хирмонни янада юксалтиришга киришилган.

Жумладан, 3 минг 825 қути ипак қурти парваришлаган Касби тумани пиллакорлари қайта ишлаш корхоналарига 210               тоннадан зиёд кумуш тола сотиб, шартнома режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарган бўлса,  вилоят йиллик режани бажаришда айниқса, Косон, Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари пиллакорлари муносиб ҳисса қўшди.

 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here