«Насаф» футбол клуби «Навбаҳор» дарвозасини неча марта ишғол этди?

215

Бугун Лига кубоги 1-туридан ўрин олган «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Қаршида кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ҳумоюн Муртазоев (2 та), Умарбек Эшмуродов ва Худоёрхон Саъдуллаевлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, «аждарлар» «D» гуруҳида 3 очко билан етакчиликни қўлга олишди. Гурудаги иккинчи баҳс эса эртага бўлиб ўтади. Унда «Машъал» «Насаф»ни қабул қилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here