Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди

6406
Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Бу ҳақда Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

«Ишончли манбадан олинган маълумотга кўра, мен уни ташқарида кутиб турган вақтимда Каримова Зангиотани тез ёрдам машинасида тарк этган», – деб ёзган Манжа Twitterда.

Адвокатнинг сўзларига кўра, унга мижози билан кўришиши учун рухсат беришмаган. Манжанинг таъкидлашича, колония раҳбарияти ундан у ҳақиқатан Каримованинг адвокати эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган. «Олти соатлик кутишлардан сўнг Зангиотани тарк этяпман. Учрашувга рад жавобини беришди», – деб қўшимча қилган адвокат.

Айни вақтда расмий ҳукуматдан бу хабарга изоҳ берилмаган.

Адлия вазирлиги июль ойи бошида 21-сонли аёллар жазони ўташ Колониясида бўлгани ва Гулнора Каримованинг маҳбус сифатида ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилмаганлиги ҳақида маълумот берган эди.

Июнь ойи охирида Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Каримова билан учрашувдан сўнг Twitterда унинг соғлиғидан ҳавотирдалигини ёзган эди. Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagramида «онаси колонияда зарур тиббий ёрдамни олмаётгани ва унга руҳий босим ўтказилаётгани» ҳақида ёзган эди. Шу билан бирга, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен) Улуғбек Мухаммадиев № 21 колонияга қилган ташрифидан сўнг Каримованинг ҳолати қониқарли эканини ва у барча керакли тиббий ёрдамни олаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here