Кўчаларни тўлдириб тўй кортежларида юриш учун жарима тўлайсиз. Қанча?

276

Қашқадарё Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев тўй кортежларига қанча жарима солиниши ҳақида «Nasafnews» га маълум қилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига асосан ҳайдовчиларнинг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, – деб хабар бермоқда Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, беш баравари миқдорида (1.115.000) жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

— Яхши ният билан тўй бошлаган инсонлар ортиқча дабдабавозлик билан бахт қасрини қуриб бўлмаслигини англаши зарур, – дейди вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев. – Айниқса, кўчаларни тўлдириб, ҳаракатга халал бераётган ёшлар бахтни белгиламайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here