Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга имконият яратинг…(Фото)

83

Имконияти чекланган инсонларни кузатганмисиз? Уларнинг кўзларига боққанмисиз?
Юзи кулсада, дили йиғлашини, эркин ҳаракат қилишга интилишини, бир зум бўлсада курашдан тўхтамаслигининг ўзи биз учун сабоқдек гўё…

Қашқадарё вилояти Косон тумани Хўжақудуқ қишлоғида бир неча хонадонлар оғир турмуш шароитида яшайди. Уларнинг аҳволидан доимий тарзда ҳокимият вакиллари хабар олиб туришади. Аммо ҳеч қандай совға-салом ўксик дилни аритмайди.

Инобат Бобоқулова учун дунё фақатгина 4 девордан иборат. Баъзан ўзининг чанг босган кўчаларига онаси иштирокида чиқади. Қуёшга узоқ тикилиб туради. Баъзида эса оёқлари юролмаслигини билиб шу қуёшни ҳам томоша қилгиси келмайди. Инобат 30 ёшга тўлди. Тақдир унга энг оғир синовни берди.
Оёқлари юролмаслиги ва ақлий заифлик туфайли ҳаётнинг барча шодликларидан бебаҳра қолди.

Юртимизда у каби ёрдамга муҳтож инсонлар жуда кўп. Аслида уларни йўқлаб боришнинг ўзи ўксик қалбларида байрам қилишдек гўё.
Косон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Инобатга ногиронлик аравачаси ажратилди.Аравачага эга бўлган қаҳрамонимизнинг хурсандчилигига биз ҳам шерик бўлдик.
Шу кезда Инобатдан бахтиёр одам йўқ. Унинг қувонч кўз ёшлари кишида шукроналик ҳиссини уйғотади.
Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Азиза Холмўминова Инобатга ногиронлик аравачасини топширди.
Иккинчи манзил Бойматовлар хонадони томон бўлди. Бу ерда ҳам ногиронлик аравачасига муҳтож Ойтўла Бойматовага аравача совға қилинди.
Маълумотларга қараганда, бугун сайёрамизда қарийб 1 миллиард нафардан ортиқ ногиронлиги бор шахслар ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларга нафақа тўланаётгани, шу билан бирга, меҳнат қилишларига зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ҳам инсонпарварлик сиёсатининг бир кўриниши, десак, айни ҳақиқат.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here