Озодбек Назарбеков Яккабоғ туманига борди

339

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси ҳамда тегишли вилоят ташкилотлари ҳамкорлигида эски Яккабоғ қўрғончасида байрам тадбири ўтказилди.

Унда 4000 мингдан ортиқ нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар, ёшлар, вилоят ва туман ташкилотлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди.

 

Мазкур байрам тадбири аввалида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, юртимизда бўлаётган ислоҳотлар мазмунида халқнинг фаровонлиги энг устувор вазифа эканлигини, байрам тадбиридан эса яккабоғликларга, қолаверса, бутун Қашқадарё халқига, халқчил ва халқ ардоғидаги санъаткорнинг тароналари билан қувонч улашиш, маданий озуқа бериш кўзланганлигини таъкидлади.

 

Тулқин ТУРДИЕВ, O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here