Нишонда эркак алимент сабабли собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

222

Алимент пуллари тўланмаганлиги сабабли содир бўлган жанжал оқибатида эркак собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирди.

8 сентябрь куни тахминан соат 01:00да Қашқадарё вилояти, Нишон туманининг «Истиқбол» маҳалласида собиқ эр-хотиннинг ўртасида алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжал содир бўлган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Жанжал давомида 40 ёшли Т.Э. собиқ аёли 38 ёшли Т.П.ни қўллари билан буғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here